Япония июлдан бошлаб виза тўловларини оширади

ASTANA. Kazinform - Япония ҳукумати чет эл фуқаролари учун виза тўлови миқдорини оширишга қарор қилди. Қарор июль ойида кучга киради.

виза
Фото: montsame

Kyodo” агентлигининг хабар беришича, бир марталик виза учун тўлов 19 доллардан 95 долларгача, кўп марталик виза учун эса 38 доллардан 190 долларгача оширилади. Бундай ҳолат 1978 йилдан бери илк бор қайд этиляпти. Расмийлар ўзгаришни инфляция, иена заифлашуви ва тўловни G7 мамлакатлари билан тенглаштириш зарурати билан боғламоқда.

Кун чиқар юрт ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотеги сўзларига кўра, виза қимматлашиши сайёҳлар оқимига сезиларли таъсир кўрсатиши кутилмаяпти.