Январ воқеалари: 245 киши ҳибсдан озод қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳозирда Қозоғистонда Январ воқеалари бўйича 2961 та жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи Санжар Адилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда ички ишлар органлари терговчилари томонидан 2 минг 961 жиноий иш кўриб чиқилмоқда, улар бўйича фавқулодда ҳолат даврида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганликда гумон қилинган 176 нафар шахс ҳибсда сақланяпти», – дейди Санжар Адилов.

Шу билан бирга, содир этилган ишнинг оғирлик даражаси ва шахсий хусусиятлари инобатга олиниб, ҳибсга олинган 245 нафар шахс қамоқдан озод этилган.

«Булар аввал судланмаган ва етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаган фуқаролардир. Уларнинг аксариятига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган», — дея қўшимча қилди Санжар Адилов.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар
telegram