Январь ойида Қозоғистонда 800 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Январь ойида 800 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Январь ойида Қозоғистонда 800 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

«Қурилиш ишлари барча ҳудудларда фаол олиб борилмоқда. Қизғин қурилиш ишлари Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида, шунингдек Чимкент шаҳрида кузатилмоқда», - деди Асет Ерғалиев.

Умуман олганда, унинг сўзларига кўра, қурилиш ишлари ҳажми 7 фоизга ошди.

«Уй-жойларни фойдаланишга топшириш ўсишда давом этмоқда. 2021 йил январь ойида 801 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,4 фоизга юқори», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай