Январ ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон электр тизимларида содир бўлган авария сабаблари аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Энергия» мувофиқлаштириш диспетчерлик марказининг Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизими операторлари вакилларидан иборат махсус комиссияси 2022 йил 25 январдаги авария бўйича текшириш ишларини якунлади, деб хабар беради Kazinform «KEGOC» АЖ матбуот хизматига таяниб.

Комиссия аварияга Ўзбекистон электр таъминотидаги узилиш сабаб бўлганини аниқлади – шу куни соат 11:59да Сирдарё ИЭС ва 500 кВ «Тошкент» нимстанциясини (Ўзбекистон) боғловчи 500 кВ электр узатиш линиясида қисқа туташув содир бўлган.

«500 кВ шиналарнинг 1 ва 2-тизимларининг дифференциал ҳимоя воситаларининг меъёрдан ортиқ ишлаши Сирдарё ИЭСида генерациянинг сезиларли даражада қисқаришига, станцияга туташ электр таъминотининг узилишига ва Қозоғистон Ягона электр энергияси тизимининг 500 кВ Шимол-Шарқ-Жануб транзит линиясига 2100 МВт қувват ортиқча (белгиланган меъёрдан 7 баравар кўп қувват) тушишига сабаб бўлган», — дейилади хабарда.
Сўнгги хабарлар