Янги йил арафасида Қозоғистонда учта идора вакилларига уй-жой топширилди
ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Бош прокуратура, Давлат қўриқлаш хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимларига квартира калитларини топширди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимларига Янги йил арафасида уй-жой топширилди.

Ақордадаги тантанали маросимда сўзга чиққан Давлат раҳбари миллий хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамоат тартибини сақлаш алоҳида стратегик аҳамиятга эга вазифалар эканлигига эътибор қаратди.


— Сизлар мамлакат тинчлигини ҳушёрлик билан ҳимоя қиляпсиз ва барқарорликни сақлашга катта ҳисса қўшяпсизлар. Жамиятда "Қонун ва интизом" тамойиллари ва адолатни ўрнатиш учун тинимсиз меҳнат қилиб келмоқдасиз. Сизларнинг ишингиз осон эмас, жуда қийиндир. Шунга қарамай, сизлар профессионал малакали ва юқори масъулиятли мутахассислар сифатида мамлакатимизга садоқат билан хизмат қиляпсизлар. Барчангизга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бенуқсон хизмат ҳар доим юқори баҳоланиши керак. Давлат сизлар каби ҳалол фуқароларни доимо қўллаб-қувватлайди, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
