Янги қонун: Қозоғистонда журналистлар мақомини ошириш кўзда тутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Дархан Қидирали журналистлар мақомини ошириш масаласи оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги янги қонун лойиҳасига киритилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Бугун Парламент Мажилисида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар вазирдан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва журналистларнинг мақоми ҳақида сўради.

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги мазкур қонун лойиҳасига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бу борада ишчи гуруҳлар халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан кенг кўламли муҳокамалар олиб бормоқда. Тез орада порталда эълон қиламиз»

, - деди Д.Қидирали.

Шу нуқтаи назардан, журналистларга мақом бериш, ахборот олиш имкониятини осонлаштириш, шунингдек, мухбирлар фаолияти билан боғлиқ кўплаб афзалликлар кўриб чиқилмоқда.

«Шунинг учун «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Биз халқаро ташкилотлар билан фикр алмашамиз, илғор тажрибаларни ҳисобга оламиз. Хусусан, сифатли қонун бўлади, деб ўйлайман»

, — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар