Яндекс таксичилари ва Glovo курьерларига янги мақом берилади

«Агар бундай ходимларнинг иши онлайн платформалар таклифига қўшилиш ёки оммавий шартнома тузиш орқали амалга оширилса, у ҳолда бу ходимлар расман ишга жойлашган деб эътироф этилади. Масалан, «Яндекс» онлайн платформасига уланган такси ҳайдовчилари, Glovo платформасидаги курьерлар ушбу ишчилар тоифасига киради. Онлайн платформа операторлари амалдаги солиқ режимига мувофиқ солиқ тўловлари ва ижтимоий нафақаларни ходимларга ўтказадилар. Шу билан бирга, мустақил ишчилар ҳам худди ёлланма ишчилар каби республика бюджети, давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ва суғурта компаниялари маблағлари ҳисобидан ижтимоий тўловлар олиш ҳуқуқига эга бўлади», — деди вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, жорий қилинган режимлар ходимлардан қўшимча рўйхатга олишни талаб қилмайди ва уларнинг молиявий юкини оширмайди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай