«Яндекс» компанияси Ўзбекистонда таомлар етказиб бериш хизматини йўлга қўйди

None
ASTANА. Кazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Yandex Eats бренди остида «Яндекс еда» таомлар етказиб бериш хизмати ишга туширилди, деб хабар беради Кazinform мухбири «РИА Новости» агентлигига таяниб.

«Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Арманистондан кейин Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ушбу хизматни йўлга қўйган бешинчи давлат бўлди. «Yandex Eats иловаси ва веб-сайти ўзбек, инглиз ва рус тилларида мавжуд», — дейилади компания хабарида.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида жойлашган 200 дан ортиқ ресторан ва кафелар «Яндек еда» таомлар етказиб бериш хизмати билан ишлайди. Улар орасида FeedUp, Bon!, Oqtepa Lavash, Yaponamama каби машҳур овқатланиш муассасалари бор.


Сўнгги хабарлар