Яна 30 та Қозоғистон компанияси «олтин етказиб берувчи» мақомини олади

None
Фото: qaztrade.org.kz/
ASTANA. Kazinform – QazTrade Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги кўмагида Қозоғистон корхоналари орасида Alibaba.com халқаро савдо платформасини ишга тушириш дастурида иштирок этиш учун танловнинг иккинчи босқичини эълон қилади. Янги танлов 10 июлда бошланган ва 2023 йилнинг 23 июлига қадар давом этади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Жорий йилда жами 70 та маҳаллий корхонани бозорга чиқариш режалаштирилган. Биринчи босқич доирасида 2023 йилнинг январидан апрелигача 44 та ташкилот танлаб олинди. Уларнинг барчаси бир йил муддатга Alibaba платформасида «Олтин етказиб берувчи» (Gold Supplier) мақомини олди.

Танловнинг биринчи босқичи натижасида ишлаб чиқариш соҳаси вакилларидан, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, машина ва ускуналар, транспорт воситалари, асбоб ва аппаратлар, шунингдек, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналардан 100 дан ортиқ электрон ариза келиб тушди.

Дастурда иштирок этиш учун ишлаб чиқарувчилар ҳам, савдо компаниялари ҳам ариза топширишлари мумкин. Тадбиркорларга премиум ҳисобварақлар учун тўловдан ташқари текшириш тартибидан ўтиш ва савдо майдончасида мини-сайтлар яратишда ёрдам берилади ҳамда консалтинг ёрдами кўрсатилади.

Бугунги кунда барча бизнес сегментлари халқаро B2B савдо майдончасида тақдим этилган. Талаб қилинган товарлар орасида етакчи ўринларни «Озиқ-овқат, ичимликлар» ва «Қишлоқ хўжалиги» тоифаларидаги маҳсулотлар эгаллаб турибди.

«Ҳар йили маҳсулотларимиз Шанхайда бўлиб ўтадиган CIIE жаҳон импорт кўргазмасида намойиш этилади. Қозоғистон қандолат маҳсулотлари, ширинликлар, шоколад, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи ва бошқалар ҳам Хитой бозорида жуда машҳур», –деди QazTrade вакили.

Айни пайтда Alibaba савдо майдончасида 5000 та Қозоғистон товарлари жойлаштирилган. 2020 йилдан 2022 йилгача маҳаллий компанияларнинг В2В бозори орқали сотиш умумий ҳажми 300 миллион доллардан ошди.


Сўнгги хабарлар