Яқин икки йил ичида Қозоғистондан АҚШга тўғридан-тўғри авиарейслар амалга оширилади

ALMATY. Kazinform – Бугун Алмати шаҳрида Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон авиация вакиллари иштирокида авиация хавфсизлигини мувофиқлаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда Қозоғистондан АҚШга тўғридан-тўғри рейслар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу лойиҳани яқин икки йил ичида амалга ошириш режаси бор, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Йиғилиш иштирокчилари океан орқали тўғридан-тўғри рейс очиш учун биринчи навбатда Қозоғистон авиакомпанияларидан бири тегишли ариза тақдим этиши кераклигини таъкидлади. Ариза АҚШ Авиация маъмурияти томонидан кўриб чиқилади.

«Биз барча меъёрий-ҳуқуқий базани 2024 йил бошига қадар тайёрлашни режалаштиряпмиз. Биз ушбу рейсларни текшириш ва очишга тайёрмиз. Бундан ташқари, тегишли самолёт бўлиши керак. Бу тўғридан-тўғри авиакомпаниянинг аризасига боғлиқ», – деди «Қозоғистон авиация маъмурияти» АЖ бош директори Каталин Раду.

ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаевнинг сўзларига кўра, Америка томони авиация хавфсизлигини жуда юқори баҳолайди.

«Яқин икки йил ичида биз АҚШга авиақатновлар очишни режалаштиряпмиз. Америка томони авиация хавфсизлигини жуда юқори баҳолайди. Биз ҳамкасбларимиз билан яқин ҳамкорлик қиламиз ва бу ташаббусларнинг барчаси халқаро фуқаро авиацияси ташкилотлари томонидан доимо ижобий баҳоланади», — деди Талғат Ластаев.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар