Яқин 7 йилда Қозоғистонга 150 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон яқин 7 йил ичида 150 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда рўйхатдан ўтган хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
«Биз мамлакатимизда рақамли трансформацияни қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотларни бошладик. Бу борадаги ютуқларимизни бутун дунё эътироф этмоқда»

, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, БМТ рейтингига кўра, Қозоғистон «электрон ҳукумат»ни ривожлантириш бўйича дунёда кучли ўттизталик қаторида, онлайн хизматлар индекси бўйича 11-ўринда.

Давлат раҳбари мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий сармоя киритишга алоҳида эътибор қаратиб, «Яқин 7 йилда 150 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этишни режалаштирганмиз», - деди.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон позициясини маълум қилди.

«Қозоғистоннинг позицияси жуда оддий ва тушунарли – биз нол суммали ўйинларга ишонмаймиз. «Биз «катта ўйинлар»га эмас, балки Евроосиё юрагидаги барча одамлар учун «мўл фойда»га интиламиз»

, — деди Қозоғистон Республикаси Президенти.

Сўнгги хабарлар