Wоrldometers: Дунёда 6 098 227 киши коронавирус инфекциясидан вафот этди

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 20 март ҳолатига кўра, дунёда CОVID-19 коронавирусидан 6098227 киши вафот этган (кунига 3827 киши). 470 миллиондан ортиқ одам эса вирус юқтирган.
None
None

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-канали га таяниб хабар беради.

Бугунги кунга қадар 64 миллионга яқин одамда вирус аниқланган, 400 миллиондан ортиғи даволанган. Ўртача ўлим даражаси 1,3% ни ташкил қилади.

Германия федерал даражада антикоронавирус чекловларининг аксарият қисмини олиб ташлади. Бироқ, минтақавий даражадаги чекловлар сақланиб қолиши мумкин. 20 мартдан Deutsche Bahn поездларида «3G қоидалари» бекор қилинади, унга кўра, фақат эмланган, касалланган ёки коронавирус учун тести манфий чиққан одамлар саёҳатга чиқишлари мумкин эди.

«Бундан ташқари, иш жойида « 3G қоидалари «га риоя қилиш шарт эмас. Келгусида корхоналар хавф-хатарларни мустақил баҳолашлари ва зарурат туғилганда пандемиядан ҳимояланиш чораларини кўришлари керак», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар