World Boxing: қозоғистонлик боксчиларнинг жаҳон чемпионатидаги илк рақиблари аниқланди

ASTANА. Кazinform - Англиянинг Ливерпуль шаҳрида World Boxing шафелигида бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон эркаклар терма жамоасининг рақиблари аниқланди.

бокс
Фото: olympic.kz

Қозоғистонликлар жаҳон чемпионатидаги иштирокини 1/16 ва 1/8 финалдан бошлайди.

1/8 финал:

50 кг: Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) - Ҳутаифа Ашиш (Иордания) ва Луи Руни (Ирландия) жуфтлиги ғолиби;

75 кг: Сабиржон Аққалиқов (Қозоғистон) - Павло Илюша (Украина) ва Муҳаммад Нурани (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолиби;

85 кг: Бекзат Нурдаулетов (Қозоғистон) - Георги Кушиташвили (Грузия) ва Петар Лескур (Хорватия) жуфтлиги ғолиби;

90 кг дан юқори: Айбек Оралбай (Қозоғистон) - Мучаҳит Илёс (Туркия) ва Доврани Исломов (Туркманистон) жуфтлиги ғолиби.

1/16 финал:

55 кг: Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) - Брайан Ортис (Мексика) ва Амир Муҳаммадий (Бельгия) жуфтлиги ғолиби;

60 кг: Бибарис Жексен - Жунмилардо Огаире (Филиппин) ва Лай Чу-эн (Хитой Тайпейи);

65 кг: Ертуған Зейнулинов (Қозоғистон) - Уго Грос (Франция);

70 кг: Тўрехан Сабирхан (Қозоғистон) - Юсеф Ислом Яише (Жазоир);

80 кг: Нурбек Оралбай (Қозоғистон) - Матвий Владленович Ражба (Украина) ва Бен Носа Эхис (Германия) жуфтлиги ғолиби;

90 кг: Сағиндиқ Тоғамбай (Қозоғистон) ва Исаак Око (Англия).

Ливерпуль (Англия) шаҳрида илк бор ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига 68 давлатдан жами 554 нафар (329 нафар эркак, 225 нафар аёл) спортчи етиб борди.

4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтадиган жанглар «Qazaqstan» ва «Qazsport телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

4-10 сентябрь кунлари саралаш босқичида дунёнинг турли бурчакларидан боксчилар ўзаро куч синашади.12-13 сентябрь кунлари ярим финал, 13-14 сентябрь кунлари эса финал баҳслари ўтказилади.

Сўнгги хабарлар