Волонтёрларнинг меҳнати доимо қадрланиши керак – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform – Волонтёрларнинг меҳнатини доимо қадрлаш керак. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро волонтёрлар форумида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Раҳм-шафқат қозоқ қонига сингиб кетган фазилат. Халқимиз қийналган одамлардан ёрдамини аямаган. Тарихтан маълум, биз Қозоғистонга сургун қилинган кўплаб элат вакиллари билан ҳамма нарсани баҳам кўрдик. Бинобарин, бугунги учрашувдан кўзланган мақсад, шубҳасиз, халқимиз табиатига ҳамоҳангдир. Мен БМТнинг 75-сессиясида Халқаро волонтёрлар йилини эълон қилишни таклиф этдим. Бу ажойиб анъанани янада ривожлантириш учун бу ташаббус зарур», – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбари ўтган ҳафта Туркистонда Миллий қурултойнинг 2-йиғилиши бўлиб ўтганини эслатди.

«Ўша йиғилишда ватанпарварлик, одоб-ахлоқ, билимлилик, тежамкорлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат каби қадриятлар ҳамма нарсадан устун туриши кераклигини таъкидладим. Адолатли Қозоғистонни ҳалол фуқаролар яратади. Ўйлайманки, барча кўнгиллиларни ҳалол фуқаролар деб аташ мумкин. Ахир сиз масъулият билан яхшилик қиляпсиз. Кўнгиллиларнинг меҳнатини доимо қадрлаш керак, деб ўйлайман. Шу боис мамлакатимизда йилнинг энг яхши волонтёрлари халқаро мукофоти таъсис этилди. Ушбу мукофот фаол кўнгиллиларга берилади. Бундан ташқари, савобли меҳнати билан ажралиб турган волонтёрлар ҳар йили «Шапағат» медали билан тақдирланади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар