Венгрия Қозоғистондан нефт сотиб олиш ҳажмини кўпайтирди
«Нефтга бўлган барча талабнинг 65 фоизи Россия нефти ҳисобидан қопланади. Бу биз ўзимиз шундай деб ўйлаганимиз учун эмас, балки жисмоний жиҳатдан бу Венгрияни энергия билан таъминлашнинг ягона варианти бўлгани учун содир бўлмоқда. Яъни, нефт қувурини қуриш жуда қийин - бу жуда қиммат ва вақт талаб қилади. Шу сабабларга кўра биз «Дружба» нефт қувури орқали нефтнинг 65 фоизини оламиз, бу кунига 20 минг тонна нефт», - деди Петер Сийарто ТИВдаги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Қозоғистондан нефт етказиб бериш ҳажми оширилган.
«Сўнгги пайтларда биз Қозоғистондан нефт сотиб олишни ҳам оширдик, ҳозирда нефтимизнинг 16 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади. У Россия орқали бирлашган нефт қувуридан келади. Санкциялар бу имкониятга ҳам таъсир қилади. Бу масала фақат миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилишини тасдиқламоқчиман», – деди меҳмон.
«Шарқ ёки ғарб биз ҳақимизда нима деб ўйлаши бизни қизиқтирмайди. Биз учун бир нарса муҳим – биз Венгриянинг энергия таъминотини кафолатламоқчимиз, бу хавф остида бўлиши мумкин эмас», - деб хулоса қилди Питер Сийарто.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев