10:54, 03 Январь 2024 | GMT +5
Венецияда туристлар сонига чеклов киритилади

Шаҳар маъмурияти баёнотида июнь ойидан бошлаб Венецияга ташриф буюрадиган туристик гуруҳлар максимал 25 кишидан иборат бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Бундан ташқари, сайёҳлар шаҳарни кезиш вақтида овоз кучайтиргичлардан фойдаланиши тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ маданият агентлиги Венецияни икки марта ЮНЕСКОнинг йўқолиб бораётган мерос объектлари рўйхатига киритиш масаласини муҳокама қилган эди. Ушбу муҳокамаларда туризмнинг шаҳарга салбий таъсири асосий омил сифатида таъкидланди.