Венецияда сайёҳларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди, 21 киши ҳалок бўлди

Венецияда қурбонлар орасида Хорватия, Украина, Германия ва Франция фуқаролари ҳам бор.
Автоҳалокатда жами 21 киши, жумладан 2 нафар бола ҳалок бўлган. Яна 15 нафар йўловчи жароҳат олган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир.
Кеча кечқурун сайёҳларни олиб кетаётган автобус темир йўл яқинида 10 метр баландликдан қулаб тушди ва ёниб кетди.
“Автобус баландлиги ўн метрдан ошиқроқ йўлдан қулаб тушган. Бу аккумуляторли электр автобуси бўлгани учун у ёниб кетган ва автобус ичидаги одамларни қизил олов қамраб олган", – деди Венеция ёнғин бошқармаси бошлиғи Марио Луонго.
Автобус Маргера коммунаси туманидаги кэмпингга кетаётган эди.
Тахминларга кўра, бахтсиз ҳодисага 40 ёшли ҳайдовчининг аҳволи сабаб бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа жойида машинада тормоз излари йўқ.
Фожиа туфайли Венеция мэри Луиджи Бругнаро шаҳарда мотам куни эълон қилди.
Death toll from #Venice, #Italy bus crash rises to 21, several others still unaccounted for - ANSA pic.twitter.com/OEauN1kFlw
— Siraj Noorani (@sirajnoorani) October 4, 2023