Велоспорт бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

None
None
DUSHANBE. Kazinform – Қозоғистоннинг велоспорт бўйича эркаклар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шосседа велоспорт бўйича Осиё чемпионати бошланди. Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида ғалаба қозониб, қитъа чемпионати олтин медалини қўлга киритди.

Жамоавий баҳсларда Евгений Федоров, Игорь Чжан, Юрий Натаров ва Евгений Гидич баҳс олиб боришди. Велосипедчилар 24 км масофани 26 дақиқа 48,933 сонияда босиб ўтишди.

Мусобақа якунларига кўра, Мўғулистон терма жамоаси иккинчи ўрин эгаллаган бўлса, Эрон терма жамоаси кучли учликдан жой олди.

Қозоғистоннинг велоспорт бўйича аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатининг «кумуш» медалини қўлга киритди. Мамлакат шарафини Рината Султанова, Фаина Потапова, Махаббат Умитжонова ва Ангела Соловьева ҳимоя қилди. Қизлар 24 км масофани 32 дақиқа 24,015 сонияда босиб ўтди.

Биринчи ўрин эса Ўзбекистон аёллар жамоасига насиб қилди.

Сўнгги хабарлар