13:20, 29 Июнь 2021 | GMT +5
Вакциналарни аралаштириш самарали усулдир - Оксфорд олимлари
NUR-SULTAN. Kazinform – Оксфорд университети тадқиқотчилари биринчи ва иккинчи дозаларни икки хил вакцинадан олиш Covid-19га қарши ишончли ҳимоя эканлигини аниқладилар, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.
Экспериментлар давомида кўнгиллилар тўрт ҳафталик интервал билан икки хил вакцина билан эмланди, натижада AstraZeneca ва Pfizer комбинацияси антитаналар ишлаб чиқаришда икки дозали AstraZenecaдан самаралироқ бўлди.
Баъзи мамлакатлар вакциналарнинг комбинациясидан фойдаланадилар, масалан Испания ва Германия илгари AstraZeneca билан эмланган ёшларга Moderna ёки Pfizer вакцинасининг иккинчи дозасини олишни тавсия қилади.
Шу билан бирга, тадқиқот муаллифлари унинг натижалари бир хил дори билан эмлаш тизимига бўлган ишончни сусайтирмаслиги кераклигини таъкидламоқда.