Вакцина ҳомиладор аёллар учун эмлаш хавфли эмас - шифокор

ALMATY. Kazinform – Комирнати (Pfizer, АҚШ) мРНК-вакцинаси ҳомиладор аёллар учун хавфли эмас. Бу ҳақда Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Светлана Султанғазиева брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Маърузачининг сўзларига кўра, 20дан ортиқ давлат янги туғилган чақалоқларни эмлашни бошлаган.

«Ҳомиладор аёллар ҳам эмланишлари керак. Европада ҳомиладор аёлларни эмлаш бўйича кўплаб клиник синовлар ўтказилган, Россияда ҳам ўрганилган. Коронавирус инфекцияси туфайли ҳомиладорлик даврида турли ножўя таъсирлар ва асоратлардан азият чекаётган аёлларнинг маълум сони борлигини кўряпмиз. Шунинг учун, клиник тадқиқотларга асосланиб, биз 16-38 ҳафта оралиғида вакцинанинг биринчи ва иккинчи компонентлари билан эмланишни тавсия қиламиз. Ҳомиладор аёллар учун эмлаш хавфли эмас», - деди Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Светлана Султанғазиева.

Шунингдек, у эмлашдан кейин она ва болада иммунитет пайдо бўлиши ва касаллик хавфини камайтиришини таъкидлади.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар