10:34, 31 Май 2021 | GMT +5
Вьетнамда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Вьетнамда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича муассасалараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.
Вьетнам расмийлари янги штаммни Британ ва Ҳинд коронавирус штаммларининг дурагайи деб атади. Вьетнамда вируснинг осон тарқалиб, одамдан одамга тез юқиши ҳақида оголантирилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазири Нгуен Тхан Лонг маълум қилди.
Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, бу Британ ва Ҳинд штаммларининг дурагайи. Вазирликнинг таъкидлашича, мамлакатда янги штаммнинг пайдо бўлиши эпидемияга қарши қабул қилинган чоралалардан қатъий назар, касаллик юқтириш кўрсаткичининг ўсишига таъсир этган.