Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4 ойда 26,3 млрд долларга етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

экспорт/импорт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ошган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

  • Экспорт – 10 млрд АҚШ доллари
  • Импорт – 16,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 175 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (23,6 %), Россия Федерацияси (17,2 %), Қозоғистон (6,9 %), Туркия (3,5 %) ва Афғонистон (2,8 %) ҳиссасига тўғри келди.