Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди янги кичик корхона ва микрофирмалар сони бўйича етакчи

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар сони 62 209 тани ташкил этган.

кичик корхоналар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида – 14 000 та;
  • Тошкент вилоятида – 6 367 та;
  • Хоразм вилоятида – 5 632 та;
  • Фарғона вилоятида – 4 920 та;
  • Самарқанд вилоятида – 4 762 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 3 698 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 3 604 та;
  • Бухоро вилоятида – 3 410 та;
  • Андижон вилоятида – 3 382 та;
  • Наманган вилоятида – 3 138 та;
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 2730 та;
  • Жиззах вилоятида – 2 705 та;
  • Навоий вилоятида – 2 218 та;
  • Сирдарё вилоятида 1 643 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ҳунармандлар сони кўп эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар