14:30, 13 Октябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган ТОП-10 давлат
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-август ойларида қарийб 5,2 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,1 млн нафарга ёки 26,8 % га ошган”, - дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
Қирғиз Республикаси — 2,3 млн нафар;
Қозоғистон — 956 минг нафар;
Тожикистон — 887,9 минг нафар;
Россия — 312,7 минг нафар;
Туркия — 181,7 минг нафар;
Саудия Арабистони — 165,7 минг нафар;
БАА — 94,2 минг нафар;
Миср — 45,4 мингнафар;
Вьетнам — 28,5 минг нафар;
Хитой — 27,6 минг нафар;
Бошқа давлатлар — 162,4 минг нафар.