Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

TASHKENT. Kazinform — Шу йилнинг 18 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида 2 000 нафар ёш муҳандис бир вақтда 2 000 та роботни йиғиб, ишга туширади. Талаба-ёшлар бу иши билан Гиннес рекордлар китобига кириши кутилмоқда, деб хабар беради Yuz.uz.

талабалар
Фото: Yuz.uz

Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбирда пойтахтдаги ва республиканинг турли ҳудудлардан келган минглаб ёшлар иштирок этади. Улар орасида Президент мактаблари ўқувчилари, имконияти чекланган ёш муҳандислар ҳам бор.

Маълумот учун, 2023 йилда Ҳиндистонда 1 459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган. Ўзбекистонлик ёшлар бу кўрсаткичдан юқорига чиқишни режалаштиряпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар