09:08, 13 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистонлик Камилла Раҳимова ҳамда Мария Тимофеева WTA рейтингида ўз ўрнида қолди
TASHKENT. Kazinform — Аёллар теннис уюшмаси WTAнинг янгиланган рейтингидан бир қатор Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўрин олди, деб хабар беради UzA.
Хусусан, Камилла Раҳимова 802 очко жамғариб, рейтингнинг 91-поғонасидан жой олган бўлса, Мария Тимофеева 523 очко билан 138 ўринни эгаллади. Шунингдек, Полина Кудерметова 150, Лайма Владсон 882, Влада Экшибарова 1067 поғонани банд этди.
WTA ташкилотининг ушбу жадвалида беларуслик Аринa Соболенко 10 минг 990 очко билан дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси мақомини сақлаб турибди. Унинг ортида Ига Швентек (Польша) 8 минг 328 ва Коко Гауфф (АҚШ) 6 минг 423 очко билан кучли учликни якунлади.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик Елена Рибакина жаҳон рейтингидаги ўрнини сақлаб қолди.