Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари "ЖЧ-2026" ўйинларини бошқаради
TASHKENT. Kazinform — Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси(ФИФА) жорий йилнинг 11 июнь - 19 июль кунлари АҚШ, Канада, Мексика давлатларида ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради UzA.
Дунё футбол ишқибозлари эътибор марказида бўладиган мазкур чемпионатда ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи ҳам ўйинларни бошқариб боришда иштирок этади.
Хабарга кўра, ўзбекистонлик тажрибали футбол ҳакамлари Ильгиз Танташев ушбу йирик турнирда бош ҳакам сифатида иштирок этиши тасдиқланди. Шунингдек, ўзбекистонлик Тимур Гайнуллин ҳамда Андрей Цапенко Жаҳон чемпионатида қанот ҳакамлари сифатида фаолият олиб бориши тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА ўзбек клубларига жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилари учун пул тўлайди.