Ўзбекистонлик боксчи Cаиджамшид Жафаров камар учун жанг қилади

TASHKENT. Kazinform - 31 январь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича нвбатдаги IBA Champions' Night турнири ўтказилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎР профессионал бокс федерациясига таяниб.

Жафаров
Фото: Daryo.uz

"Лужники" мажмуаси мезбонлик қиладиган ушбу бокс оқшомида ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. У россиялик Дмитрий Захаровга қарши рингга кўтарилади. 71 кг вазн тоифасида ташкил этиладиган 6 раундлик жанг IBA Pro European Champion камари учун кечади.

Турнирнинг co-main event жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда Баҳодир Жалоловнинг собиқ рақиби бельгиялик Жек Муловайи россиялик Артем Сусленков билан тўқнаш келади. Мазкур 10 раундлик жанг ғолиби ҳам IBA Pro European Champion камарини қўлга киритади.

Оқшомнинг марказий жанги супер оғир вазнда россиялик Муслим Гаджимагомедов ҳамда Жанубий Африка Республикаси боксчиси Мчуну Табисо ўртасида бўлиб ўтади. Ўн раундлик жанг ғолиби IBF Europe камарига эга чиқади.

кард
Фото: IBA Champions' Night

Маълумот учун, Саиджамшид Жафаров сўнгги жангини ўтган йилнинг 30 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси турнирида россиялик Гор Оганесянга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Бу ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори бўлган Саиджамшид Жафаровнинг профессионал боксдаги дебют жанги бўлганди.

Сўнгги хабарлар