Ўзбекистонлик Анвар Анваров Туркиядаги турнирда чемпион бўлди

TASHKENT. Kazinform — Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган «Ataköy Athletics Arena» мажмуасида енгил атлетика бўйича катталар ҳамда 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртаси халқаро турнир ўтказилди, деб хабар беради UzA.

Анвар Анваров
Фото: UzA

Мазкур мусобақада атлетлар енгил атлетиканинг узунликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш, баландликка сакраш ва лангарчўп билан сакраш йўналишларида ўзаро рақобатлашди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг икки нафар спортчиси муносиб иштирок этиб, якунда шоҳсупага кўтарилди.

Катталар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Анвар Анваров 7,71 метр натижа билан барча рақибларидан ўзиб кетди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, уч ҳатлаб сакраш дастурида Иброҳим Маҳкамов 16,19 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Freestyle Chess" жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Абдусатторов бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар