19:10, 25 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонга туристлар оқими 50 фоизга ошди: 10 ойда 9,7 млн нафар турист ташриф буюрди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 9,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 млн нафарга ёки 50 % га ошган.
Маълумот учун, 2024 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич қарийб 6,5 миллион нафарни ташкил этган.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
- Қирғиз Республикаси – 2,8 млн нафар;
- Қозоғистон – 2,3 млн нафар;
- Тожикистон – 2,2 млн нафар;
- Россия – 851,9 минг нафар;
- Афғонистон – 388,2 минг нафар;
- Туркманистон – 308,9 минг нафар;
- Хитой – 217,7 минг нафар;
- Туркия – 148,1 минг нафар;
- Ҳиндистон – 66,1 минг нафар;
- Корея Республикаси – 41,6 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга саёҳат учун қайси мамлакатдан кўпроқ ташриф буюраётгани ҳақида хабар берган эдик.