Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан кўчиб келишмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 721 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.
Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:
- Россия — 34,1 %;
- Қозоғистон — 19,7 %;
- Тожикистон Республикаси — 12,2 %;
- Қирғиз Республикаси — 4,9 %;
- Туркманистон — 3,7 %;
- Бошқа давлатлар — 25,4 %.
Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони:
- Тошкент шаҳрига — 454 нафар
- Тошкент вилоятига — 126 нафар
- Қорақалпоғистон Республикасига — 56 нафар
- Самарқанд вилоятига — 14 нафар
- Фарғона вилоятига — 11 нафар
- Хоразм вилоятига — 11 нафар
- Сирдарё вилоятига — 10 нафар
- Навоий вилоятига — 9 нафар
- Бухоро вилоятига — 8 нафар
- Андижон вилоятига — 6 нафар
- Жиззах вилоятига — 5 нафар
- Наманган вилоятига — 5 нафар
- Сурхондарё вилоятига — 5 нафар
- Қашқадарё вилоятига — 1 нафар
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 015 нафар эркак тўғри келган.