Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан қариндошларини йўқлаш учун ташриф буюрган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–август ойларида жами қарийб 5,2 млн нафар хориж фуқаролари қариндошларини йўқлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.

туризм
Фото: Pixabay.com

"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,2 млн нафарга ёки 28,9 % га ошган", - дейилади хабарда.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп қариндошларини йўқлаш учун келган ТОП-15 давлат фуқаролари:

Қирғиз Республикаси – 1,8 млн нафар;

Қозоғистон – 1,5 млн нафар;

Тожикистон – 1,4 млн нафар;

Россия – 353,7 минг нафар;

Туркия – 30 минг нафар;

Туркманистон – 15,8 минг нафар;

Хитой – 4,4 минг нафар;

Озарбайжон – 4,1 минг нафар;

Украина – 3,7 минг нафар;

Беларусь – 3,4 минг нафар;

Корея Республикаси – 3,3 минг нафар;

Германия – 2,7 минг нафар;

Исроил – 2,1 минг нафар;

АҚШ – 1,9 минг нафар;

Буюк Британия – 1,4 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 14,5 минг нафар.

 

Сўнгги хабарлар