Ўзбекистонга 2,5 млн дона тўп импорт қилинган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,5 млн дона тўп импорт қилинган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп тўп етказиб берган давлатлар:
- Хитой — 2,4 млн дона;
- Покистон — 84,7 минг дона;
- Буюк Британия — 1 минг дона;
- Ҳиндистон — 840 дона;
- Индонезия — 685 дона;
- Бошқа давлатлар — 1,6 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 584,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 642,2 тонна табиий асал импорт қилинган.