Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг 83,0 фоизи Қозоғистонни танлаган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 5 422 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 129 кишига ёки 2,3 фоизга камайган.
Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:
- Қозоғистон Республикаси — 83,0 %;
- Россия Федерацияси — 14,1 %;
- Корея Республикаси — 0,8 %;
- Қирғиз Республикаси — 0,6 %;
- бошқа давлатлар — 1,5 %.
Ҳудудлар кесимида хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 1 899 нафар;
- Тошкент вилояти — 1 431 нафар;
- Навоий вилояти — 1 203 нафар;
- Тошкент шаҳри — 492 нафар;
- Хоразм вилояти — 79 нафар;
- Бухоро вилояти — 59 нафар;
- Жиззах вилояти — 50 нафар;
- Самарқанд вилояти — 48 нафар;
- Сирдарё вилояти — 39 нафар;
- Наманган вилояти — 37 нафар;
- Фарғона вилояти — 28 нафар;
- Андижон вилояти — 27 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 21 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 9 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,8 киши тўғри келган.