Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганлар сони камайди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 2 277 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга камайган.
Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:
- Қозоғистон Республикаси — 80,6 %;
- Россия Федерацияси — 16,4 %;
- Жанубий Корея — 0,8 %;
- Қирғиз Республикаси — 0,7 %;
- бошқа давлатлар — 1,5 %.
Ҳудудлар кесимида хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 727 нафар
- Тошкент вилояти — 637 нафар
- Навоий вилояти — 511 нафар
- Тошкент шаҳри — 243 нафар
- Бухоро вилояти — 29 нафар
- Хоразм вилояти — 22 нафар
- Сирдарё вилояти — 19 нафар
- Андижон вилояти — 18 нафар
- Наманган вилояти — 18 нафар
- Жиззах вилояти — 17 нафар
- Самарқанд вилояти — 15 нафар
- Фарғона вилояти — 13 нафар
- Қашқадарё вилояти — 5 нафар
- Сурхондарё вилояти — 3 нафар
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 721 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.