Ўзбекистонда йил бошидан буён 2,3 мингга яқин ЙТҲ қайд этилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 2,3 мингга яқин ЙТҲ қайд этилди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

ЙТҲлар оқибатида жабрланганлар сони 3 306 нафарни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 114 та;
  • Андижон вилояти — 160 та;
  • Бухоро вилояти — 48 та;
  • Жиззах вилояти — 75 та;
  • Қашқадарё вилояти — 135 та;
  • Навоий вилояти — 83 та;
  • Наманган вилояти — 196 та;
  • Самарқанд вилояти — 311 та;
  • Сурхондарё вилояти — 120 та;
  • Сирдарё вилояти — 50 та;
  • Тошкент вилояти — 271 та;
  • Фарғона вилояти — 218 та;
  • Хоразм вилояти — 85 та;
  • Тошкент шаҳри — 420 та.

Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида — 420 та, энг ками эса Бухоро вилоятида — 48 та қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда ёшлар сони (14-30 ёш) 9 718 877 нафарни ташкил этган.