Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида қайси давлатлар корхона очган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 641 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг мамлакатлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Хитой — 217 та;
- Туркия — 110 та;
- Россия — 67 та;
- Жанубий Корея — 46 та;
- Покистон — 31 та;
- Афғонистон — 28 та;
- Қозоғистон — 26 та;
- Ҳиндистон — 21 та;
- Тожикистон — 17 та;
- Озарбайжон — 11 та;
- Бошқа давлатлар — 67 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 577,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.