Ўзбекистонда ярим йилда 92,3 мингта никоҳ қайд этилди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.
Никоҳларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Самарқанд вилояти — 10 150 та;
- Фарғона вилояти — 9 787 та;
- Қашқадарё вилояти — 9 597 та;
- Тошкент шаҳри — 9 459 та;
- Андижон вилояти — 7 660 та;
- Сурхондарё вилояти — 7 552 та;
- Тошкент вилояти — 6 933 та;
- Наманган вилояти — 6 458 та;
- Хоразм вилояти — 5 881 та;
- Бухоро вилояти — 5 564 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 4 982 та;
- Жиззах вилояти — 3 546 та;
- Навоий вилояти — 2 435 та;
- Сирдарё вилояти — 2 310 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органларида 42,3 мингта никоҳ қайд этилган.