Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,8 % га ўсди
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 751 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўртача алмашув курси (11 556,2 сўм) бўйича қарийб 65 млрд АҚШ долларига тенг, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 % га ўсган.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 20,7 млн. сўм (1 789,5 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,6 % га ошган.
Шунингдек, Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати қўйидаги кўринишга эга:
🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 105,8 %
🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,7 %
🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 105,6 %
🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 107 %
🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,1 %
🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 104,1 %
🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 122,1 %
🔸экспортнинг ўсиш суръати – 123,5 %
🔸 импортнинг ўсиш суръати – 121,2 %
🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 486 232 та
🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 100,1 %
🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105,4 %
🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 103,5 %
🔸 доимий аҳоли сони (2023 йил 1 октябрь ҳолатига) – 36 599,8 минг киши.