Ўзбекистонда туроператорлар сони 3,4 мингтадан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган туроператорлар, турагентлар ва бошқа туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари сони 3 455 тани ташкил этган.

Ўзбекистонда туроператорлар сони 3,4 мингтадан ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 676 тага ёки 24,3 фоизга ошган.

Уларнинг сони йиллар кесимида қуйидагича (1 июль ҳолатига):

  • 2022 йил – 1 918 та;
  • 2023 йил – 2 071 та;
  • 2024 йил – 2 585 та;
  • 2025 йил – 2 779 та;
  • 2026 йил – 3 455 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 7 749 308 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.