Ўзбекистонда техникумлар сони 712 тага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган техникумлар сони 712 тани ташкил этган.

техникум
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида техникумлар сони қуйидагича:

  • Қашқадарё вилояти — 71 та
  • Самарқанд вилояти — 70 та
  • Андижон вилояти — 69 та
  • Фарғона вилояти — 66 та
  • Сурхондарё вилояти — 57 та
  • Тошкент вилояти — 57 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 53 та
  • Наманган вилояти — 53 та
  • Бухоро вилояти — 47 та
  • Хоразм вилояти — 43 та
  • Тошкент шаҳри — 37 та
  • Жиззах вилояти — 36 та
  • Навоий вилояти — 27 та
  • Сирдарё вилояти — 26 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 551 тани ташкил этган.