Ўзбекистонда ташиш ва сақлаш соҳасида 17 мингта корхона фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 465,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

юк ташиш
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида - 33 819 та
  • Саноат соҳасида- 58 558 та
  • Қурилиш соҳасида - 29 615 та
  • Савдо соҳасида - 151 443 та
  • Ташиш ва сақлаш соҳасида - 17 006 та
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида - 29 717 та
  • Ахборот ва алоқа соҳасида - 11 511 та
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида - 13 329 та
  • Бошқа соҳаларда - 120 946 та

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 390,3 мингта кичик корхона ва микрофирмалар фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар