Ўзбекистонда таълим соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони 9 мингтага етди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда таълим соҳасида 9 060 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,5 мингтага ёки 38,6 фоизга ошган.
Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича (1 июль ҳолатига):
- 2022 йил – 6 594 та;
- 2023 йил – 6 267 та;
- 2024 йил – 6 312 та;
- 2025 йил – 6 535 та;
- 2026 йил – 9 060 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар иштирокида 234 та корхона фаолият юритмоқда.