09:08, 13 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда талаба бўлганлар сони 2,2 баробарга ошган: қизлар етакчилик қилмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий таълим ташкилотларига 381,7 минг нафар талаба ўқишга қабул қилинган.
Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 2,2 баробарга ошган.
Уларнинг 196,7 минг нафарини қиз болалар, 185 минг нафарини ўғил болалар ташкил этган.
Олий таълим ташкилотларига қабул қилинган талабаларнинг ҳудудлар кесимида тақсимоти қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 18,6 минг;
- Андижон вилояти – 12,5 минг;
- Бухоро вилояти – 31,5 минг;
- Жиззах вилояти – 6,3 минг;
- Қашқадарё вилояти – 28,8 минг;
- Навоий вилояти – 9,2 минг;
- Наманган вилояти – 16,1 минг;
- Самарқанд вилояти – 21,2 минг;
- Сурхондарё вилояти – 16,8 минг;
- Сирдарё вилояти – 5,3 минг;
- Тошкент вилояти – 22,7 минг;
- Фарғона вилояти – 20,7 минг;
- Хоразм вилояти – 16,8 минг;
- Тошкент шаҳри – 155,2 минг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 йил ичида хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошди.