Ўзбекистонда такси йўл ҳақи нархлари бир йилда 12,2 фоизга ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябрь ойида таксида йўл ҳақи нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.

такси
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Таксида йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён 7 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 12,2 фоизга ошгани кузатилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябрь ойида эркаклар сартарошхоналари хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.

Ўзбекистонда репетиторлик хизматлари нархлари бир йилда қарийб 7 фоизга ошди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошган.

Шунингдек, Ўзбекистонга туристлар оқими 50 фоизга ошди: 10 ойда 9,7 млн нафар турист ташриф буюрди.

 

Сўнгги хабарлар