Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида қайси давлатлар корхона очган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар иштирокида 234 та корхона фаолият юритмоқда.
Мамлакатлар кесимида корхоналар сони қуйидагича:
- Туркия — 36 та;
- Россия — 34 та;
- Хитой — 25 та;
- Ҳиндистон — 25 та;
- Жанубий Корея — 18 та;
- Қозоғистон — 16 та;
- Озарбайжон — 9 та;
- АҚШ — 8 та;
- Бирлашган Араб Амирликлари — 6 та;
- Қирғизистон — 4 та;
- Япония — 4 та;
- бошқа давлатлар — 49 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 20 502 та корхоналар фаолият юритмоқда.