Ўзбекистонда сайёҳлик поезди йўлга қўйилади

Luxury Train Cruising поезди жаҳон сайёҳларига Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларни зиёрат қилиш имконини беради, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Поезд
Фото: ЎзА

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг маълум қилишича, 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидан ўтувчи Luxury Train Cruising поезди қатнови йўлга қўйилади.

Компания маълумотларига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Италиянинг «Arsenale Group S.P.A. компаниялар ўртасида бу борада меморандум имзоланди. Томонлар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиши ва унинг Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришдаги аҳамиятига ишонч билдирдилар.

Luxury Train Cruising поезди жаҳон сайёҳларига Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларни зиёрат қилиш имконини беради. Поезд йўловчиларга саёҳат давомида максимал қулайлик яратиш мақсадида замонавий жиҳозлар билан жиҳозланади.

Лойиҳа Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.

Сўнгги хабарлар