Ўзбекистонда саноат зоналари ва технопарклар сони қанча

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 33 та махсус иқтисодий зона, 396 та кичик саноат зонаси, 27 та технопарк, 349 та кластер ҳамда 143 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси фаолият юритмоқда.

технопарк
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг таркибидаги корхоналар сони қуйидагича:

технопаркларда — 3 680 та;

кичик саноат зоналарида — 3 098 та;

ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида — 1 157 та;

махсус иқтисодий зоналарда — 1 116 та;

кластерларда — 383 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда 580,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.