Ўзбекистонда сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,8 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.

сабзавот
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавот экинлари ҳажми қуйидагича:

  • Сурхондарё вилояти – 719,7 минг тонна
  • Андижон вилояти – 670,7 минг тонна
  • Фарғона вилояти – 511,8 минг тонна
  • Тошкент вилояти – 375 минг тонна
  • Самарқанд вилояти – 340,8 минг тонна
  • Наманган вилояти – 297,7 минг тонна
  • Бухоро вилояти – 291,4 минг тонна
  • Қашқадарё вилояти – 205 минг тонна
  • Хоразм вилояти – 126,8 минг тонна
  • Сирдарё вилояти – 85,5 минг тонна
  • Навоий вилояти – 76,4 минг тонна
  • Жиззах вилояти – 63,9 минг тонна
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 59,9 минг тонна

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жаҳоннинг 197 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошираётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар