Ўзбекистонда PhD даражасига эга мутахассис-тадқиқотчилар сони 15,5 минг нафарга етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фалсафа доктори — PhD илмий даражасига, шунингдек, хорижий давлатда олинган фан номзоди илмий даражаси ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассис-тадқиқотчилар сони 15,5 минг нафарни ташкил этди.

Ўзбекистонда PhD даражасига эга мутахассис-тадқиқотчилар сони 15,5 минг нафарга етди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2025 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 1,4 минг нафарга ёки 9,9 фоизга ошган.

Фан доктори — DSc илмий даражасига эга мутахассис-тадқиқотчилар сони эса 4,8 минг нафарни ташкил этиб, йил давомида 1,8 минг нафарга ёки 60 фоизга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этган.